Синоптикларнинг маълумотларига кўра, мамлакат ғарбида антициклон таъсири сақланиб қолади, ёғингарчилик кутилмайди.
Республиканинг қолган ҳудудларида атмосфера жабҳаларининг ўтиши билан бўрон ва қор ёғиши, мамлакат жануби ва жануби-шарқида ёғингарчилик, асосан, қор кўринишида ёғиши, туман тушиши ва йўлларда музламалар ҳосил бўлиши кутилмоқда.
- Мамлакат ғарбида, республика шимолида ва марказида ҳаво ҳарорати фонида сезиларли ўзгаришлар кутилмайди, кечаси 22-35 даражадан 10-23 даражагача совуққа кўтарилиши, шарқда кечаси 12-22 даражадан 23-38 даражагача пасайиши кутилмоқда. Жануб ва жануби-шарқда 8-23 даражагача пасайиш кузатилади, - дейилади “Қазгидромет” хабарида.