Вилоят фавқулодда вазиятлар департаменти матбуот хизматининг маълум қилишича, Айиртау, Жамбил, Мамлют ва Шал ақин туманларида эрталабки 10дан бошлаб йўлларда барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланди. Ҳозирда ҳудудда кучли шамол эсмоқда, қор бўрони бошланган.
112 хизмати фуқароларни огоҳлантирди. Синоптикларнинг хабар қилишича, яқин кунларда ҳудудда ҳаво ҳарорати 0 ва 1-2 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда.
Муаллиф: Олеся Жуковень