Шимолий Қозоғистон аҳолиси Президентга йўллаган хатида нималар ёзган

ASTANА. Кazinform — Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Шимолий Қозоғистон вилояти аҳолисидан хат олди.

Фото: Ақорда

Хатда Шимолий Қозоғистон аҳолиси Давлат раҳбари ҳудудда тижорат сут фермаларини қуриш тажрибасини юқори баҳолаганини, буни қишлоқ меҳнаткашларининг меҳнатсеварлиги, ишбилармонлиги ва ўз ватанига садоқатига ҳурмат деб билганини таъкидладилар.

Улар, шунингдек, Мурожаатномадаги Кокшетау-Петропавл автомагистралини кенгайтириш тўғрисидаги қарорни олқишладилар. Аҳоли ушбу ташаббус инсон ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилишга, Россиянинг бир қатор вилоятлари билан чегарадош ҳудуднинг транзит салоҳиятини оширишга ёрдам беради, деб ҳисоблашади.

Бундан ташқари, Шимолий Қозоғистон аҳолиси "Халқ қурилиши" дастурига катта умид боғламоқда. Фуқаролар ушбу лойиҳа ижтимоий инфратузилмани янада ривожлантириш, қурилиш саноатини қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринлари яратиш имконини беришига ишонишади.

— Биз Қозоғистоннинг ютуқлари билан фахрланамиз ва Шимолий Қозоғистон вилоятининг умумий ишга қўшган ҳиссасини юқори баҳолаймиз. Сиз қўйган вазифаларни қўллаб-қувватлаб, биз ҳар доим она юртимиз манфаати йўлида ишлашга, миллий бирлик ва ижтимоий тотувликни мустаҳкамлашга, ёш авлодни ватанпарварлик, ҳалоллик ва меҳнатсеварлик руҳида тарбиялашга тайёрмиз, — дейилади хатда.

Вилоят аҳолиси номидан хатни мамлакат ва ҳудудга машҳуо бўлган Қудайберген Қалиев, Анатолий Башмаков, Геннадий Зенченко, Мурат Қаражуманов, Ескендир Елеусизов, Владимир Бубенко, Серик Малаев, Ерик Султанов, Серик Билалов, Раиса Полишчук каби жамоат арбоблари, зиёлилар ва меҳнат фахрийлари имзоладилар.