Агентлик маълумотларига кўра, ўтган сутка давомида Шимолий Кореяда 134 минг киши «безгак» касаллигига чалинган. Ўлим ҳолатлари қайд этилмаган.
Охирги маълумотларга кўра, апрел ойи охиридан бери КХДРда «безгак» аломатлари билан 2,94 миллион киши аниқланган. Улардан 2,54 миллион нафари тузалиб, 400 минг нафари даволанмоқда.
«Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишнинг максимал даражаси жорий этилганидан бир неча кун ўтгач, мамлакатда касалланиш ва ўлим кўрсаткичлари кескин камайди. Беморлар сони ортди. Бу пандемияни самарали назорат қилиш ва вазият барқарорлигини сақлаш имконини берди», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 12 май куни Шимолий Корея расмийлари мамлакатда коронавирус аниқланганини расман эълон қилган эди.