Таъкидланишича, шу ойнинг ўзда иккинчи марта ракета учирилган.
Ракеталар 410 км масофага 50 км баландликда учиб ўтган.
«Жанубий Корея ва АҚШ разведка идоралари бошқа маълумотларни таҳлил қилмоқда. «Қўшинларимиз қўшимча зарбалар ва ҳужумларга тайёргарлик кўриш учун вазиятни назоратга олишди», - дейилади JCS баёнотида.
JCS ҳозирги коронавирус пандемияси шароитида ракеталар учирилганини танқид остига олган. Шунингдек, у бундай адоватларга чек қўйишга чақирди.
Шимолий Корея шу йилнинг ўзида учинчи марта ракета синовини ўтказди. Бунгача сўнгги парвоз 9 март куни бўлиб ўтганди.