Шимолий Корея баллистик ракета учирди
15:10, 02 Апрель 2024
Шимолий Корея Япон денгизи томон баллистик ракета учирди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Yonhapга таяниб.
Шимолий Корея штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси (JSC) маълумотларига кўра, эрталаб соат 6:53 да ўрта масофага мўлжалланган баллистик ракетани учирди. Ракета тахминан 600 км учиб, Япон денгизига қулаган.
Бу Шимолий Кореянинг жорий йилда учинчи баллистик ракета учиришидир. Биринчи учириш 14 январда, иккинчиси 18 мартда бўлиб ўтди.
Бундан ташқари, Пхеньян жорий йилда бешта қанотли ракета учирди.