Шимбулоққа олиб борувчи канат йўллари таъмирлаш учун ёпилди
14:09, 11 Май 2023
ALMATY. Kazinform - Алматидаги Шимбулоқга олиб борувчи канат йўллари таъмирлаш учун ёпилди, дея хабар беради Kazinform курорт маъмуриятига таяниб.
Ҳар йили канат йўлларида профилактика ишлари олиб борилади.
15 майдан 31 майга қадар «Медеу-Шимбулоқ» ва «Комби-1» канат йўллари таъмирлаш учун ёпилади.
15 майдан 9 июлгача – «Комби-2» канат йўллари.
ККД-4 нормал ишлайди.