Риддер ҳудудида жойлашган Ғарбий Алтой давлат қўриқхонасида 400 ёшли кедр ўсади.
Маҳаллий овчилар уни «ўрмон қироли» деб аташган.
«Ушбу кедр Линейск тизмасида ўсади. Дарахт асосининг диаметри 2 метр ва баландлиги 18,5 метрга тенг. Ёши - 400 йилдан ортиқ. Дарахт мева беради. Ўрмондаги барча тирик мавжудотлар кедр ёнғоғини ейишади. Ҳеч бир дарахт кедрга тенг келмайди. Ушбу дарахт Сибир ва Алтой халқлари учун муқаддас ҳисобланади», - деб ёзилган қўриқхонанинг Instagram саҳифасида.