Глубокое туманидаги «Алтын Шығыс» МЧЖ ёғ ишлаб чиқариш заводида 1000 тоннадан ортиқ кунгабоқар ёғи ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Қиймати 28 миллиард тенге бўлган лойиҳа «Бизнес йўл харитаси – 2020» давлат дастури доирасида амалга оширилмоқда.
«Бугунги кунда заводда кунгабоқар уруғини ишлаб чиқариш цехи қурилди. Кунгабоқар уруғини тозаланган ядро ишлаб чиқариш билан қайта ишлаш ускуналари синов режимида ишга туширилди. 8 та устахона қурилиши учун пойдевор қўйилди. Инфратузилма (сув таъминоти ва электр энергияси) «Бизнес йўл харитаси – 2025» дастури асосида амалга оширилади», - дейди туман ҳокими Тамара Рахимжанова.
Шунингдек, ушбу дастур доирасида ҳудуддаги 4 та лойиҳа субсидиялаштирилган.
Муаллиф: Талғатжан Мухаметбек