Копакабана пляжидаги концерт колумбиялик қўшиқчининг "Аёллар энди йиғламайди" жаҳон гастроллари доирасида бўлиб ўтди. Шакира барча хитларини ижро этди ва концертни футболчи Жерар Пике билан ажрашганидан кейин ёзилган BZRP Music Sessions #53/66 қўшиғи билан якунлади.
— Биз, аёллар, ҳар йиқилганимизда ўрнимиздан турамиз ва бироз донороқ бўламиз, — деди қўшиқчи.
Эрталабдан машҳур пляжда одамлар тўплана бошладилар, уларнинг аксарияти Лотин Америкасининг бошқа мамлакатларидан. Шакиранинг концерти, шунингдек, Bad Bunnyнинг Сан-Паулудаги концертлари “Бразилия, Пуэрто-Рико, Колумбия ва бошқа мамлакатлар Лотин Америкасининг бир қисми эканлигини кўрсатади. Америка эса фақат АҚШ эмас", — дейди ташриф буюрувчилардан бири Хеллем Соуза да Силва.
Шаҳар мэри Эдуардо Кавалернинг Х тармоғида сўзларига кўра, концертга 2 миллион киши ташриф буюрган. Мадонна ва Леди Гага илгари ушбу пляжда чиқиш қилишган. Бепул концертлар шаҳар маъмурияти сиёсатининг бир қисмидир: "Шоуларга инвестиция бизга 40 баравар кўп молиявий даромад келтиради", — деди Кавалер.
Шакиранинг концертига келган сайёҳлар туфайли шаҳар хазинасига қўшимча 155 миллион доллар тушиши тахмин қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Шакира Қозоғистонда концерт бериши мумкин.