«Вилоятлар бўйича умумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ўсиш суръати республика даражасидан юқори бўлганлиги 4 та вилоятда кузатилди. Улар: Қостанай вилоятида 119,9 фоизга, Ақмола вилоятида 116,5 фоизга, Манғистау вилоятида 114,8 фоизга, Шимолий Қозоғистон вилоятида 112,2 фоизга ўсган»
, - деди вазир.
Унинг таъкидлашича, жорий йилнинг 9 ойида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 3,7 фоизга ошиб, 2,1 триллион тенгени ташкил этди.
«Шу билан бирга, шакар ишлаб чиқаришнинг 49,8 фоизи, дон маҳсулотларининг 40 фоизи, ўсимлик мойининг 39,9 фоизи, янги тутилган, совутилган ёки музлатилган балиқнинг 20,3 фоизи, уннинг 10,2 фоизи, қайта ишланган гуручнинг 8 фоизи, макарон маҳсулотларининг 5,8 фоизи, колбаса маҳсулотлари 4,9 фоизга ошди»
, - деди Ербол Қарашўкеев.
Муаллиф: Марлан Жиембай