“Шаҳзода Жумонг”нинг Қозоғистонда машҳурлиги туфайли мен бу ерда бўлиш шарафига муяссар бўлдим. Энди сизларни корейс халқининг классик мусиқа ижроси кутмоқда. Умид қиламизки, сиз К-драмани ҳам ортда қолдирадиган К-классикга қойил қоласиз”, – деди Сон Иль Гук Астанада Қозоғистон ва Корея Республикаси президентлари иштирокида ўтказилган гала-концертда.
Шунингдек, кореялик санъаткор Президентлар шарафига гала-концертда бошловчилик қилди.
Эслатиб ўтамиз, Президентлар Қозоғистон ва Корея санъат усталарининг гала-концертини томоша қилишди.