ASTANA. Kazinform – Норвегиялик гроссмейстер финалда ҳиндистонлик Прагнанандҳа билан дастлаб 2 та классик партияда дуранг ўйнади, бугун эса тай-брекда тезкор шахматда ғалаба қозонди. 3-ўринни эса Фабиано Саруана эгаллади. У Нижат Аббасовни тай-брекда мағлуб этган, деб хабар беради Kazinform.
Магнус Карлсен шахмат тожи учун номзодлар турнирида қатнашишдан воз кечгани сабабли унинг ўрнига 4-ўринни олган Нижат Аббосов борадиган бўлди.
Ғолиблар қуйидагича пул мукофотини қўлга киритди:
1-ўрин: 110 минг АҚШ доллари;
2-ўрин: 80 минг АҚШ доллари;
3-ўрин: 60 минг АҚШ доллари;
4-ўрин: 50 минг АҚШ доллари.
Қайд этиш жоиз, Карлсеннинг ушбу турнирдаги энг яхши натижаси 3-ўрин эди.
Маълумот учун, Магнус 2013-2023 йилгача – классик шахмат йўналишида, 2014-2016, 2019, 2022 йил – рапид бўйича, 2014-2015, 2017-2019 ва 2022 йил блиц йўналишида ғолибликни қўлга киритган. Жаҳон кубогининг амалдаги соҳиби хитойлик Дин Лижэнь саналарди.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы