Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норовнинг сўзларига кўра, бўлажак форум доирасида бир қанча халқаро ва минтақавий ташкилотлар, жумладан Араб давлатлари лигаси, ЮНЕСКО, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ЭСКАТО) билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланиши кутилмоқда.
«Саммит кун тартибидаги асосий масалалардан бири ШҲТ фаолиятини янада кенгайтиришдир. ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш учун Эрон Ислом Республикасининг мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум имзолашга тайёр. Дарҳақиқат, ҳужжат ушбу йирик давлатни ташкилотимизга тўлақонли аъзо бўлиш имконини беради. Бундан ташқари, яна 10 га яқин давлатнинг ШҲТда тўлиқ аъзо, кузатувчи ва мулоқот юзасидан ҳамкор сифатида иштирок этиш бўйича аризалари кўриб чиқилади»
, - деди вазир вазифасини бажарувчи.
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига 21 йил тўлди. Ҳозирда унинг таркибига Қозоғистон, Ҳиндистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон киради. Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон кузатувчи, Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка шерик мақомига эга.
Муаллиф: Мадибек Жанибеков