Ўтган йили пандемия сабабли ШҲТ саммити онлайн форматда ўтказилган эди. Бу сафар давлат раҳбарлари бевосита йиғилмоқда. ШҲТнинг ушбу саммити Ташкилот тузилганининг 20 йиллиги нишонланаётган бир пайтга тўғри келмоқда.
17 сентябрь куни давлат раҳбарларининг йиғилиши ўтказилади. Саммит якунида ШҲТга раислик Тожикистондан Ўзбекистонга ўтади.
Ўша куни янги форматдаги «Шанхай ҳамкорлик ташкилоти – Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти» учрашуви бўлиб ўтади. Унда томонлар Афғонистондаги вазиятни муҳокама қиладилар, – деди Шерзод Асадов.