Венгрия пойтахти Будапештда бўлиб ўтган Европа лигаси финалида «Севилья» клуби «Рома» клубини мағлуб этиб, чемпион бўлди.
Ференц Пушкаш стадионида кечган беллашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди ва қўшимча таймда ҳам ғолиб аниқланмади.
Бош ҳакам Энтони Тейлор жамоаларни пеналтилар сериясига таклиф қилди. У ерда испан клубига омад кулиб боқди, «Севилья» 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу тариқа, «Севилья» Европа лигаси тарихида 7 карра чемпион бўлди ва кейинги мавсумдаги Чемпионлар лигасига йўлланма олди.