Поездда 275 нафар йўловчи бўлган. У Шимолий Чолла провинциясидаги Иксан шаҳрига (Сеулдан 18 км) кетаётган эди.
Поезднинг 6 вагони рельсдан чиқиб кетган, жумладан беш нафари йўловчи вагони.
Ҳодиса туфайли ушбу линия орқали ўтувчи поездлар бир соатга тўхтатилди.
Воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.