Қазгидрометнинг маълум қилишича, Ақмола вилоятининг айрим ҳудудларида туман тушади, йўллар яхмалак бўлади, бўрон бўлиши мумкин.
Алмати вилоятида кечаси ва тонгда туман тушиши мумкин. Жаланашкўл ҳудудида шамол 15-20 м/с тезлик билан эсади.
Жамбил, Туркистон вилоятларининг айрим ҳудудларида туман тушади, шамол секундига 15-20 метр тезлик билан эсади. Жамбил вилоятининг айрим туманларида яхмалак бўлиши мумкин.
Қизилўрда, Манғистау, Атирау, Ақтўбе, Қарағанди вилоятларининг айрим ҳудудларида яхмалак бўлиши мумкин.
Ғарбий Қозоғистон, Қостанай, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Шарқий Қозоғистон, Қизилўрда, Манғистау, Атирау, Ақтўбе, Қарағанди вилоятларида туман тушиши кутилмоқда.