Сергей Лавров Мурат Нуртилеуга қўнғироқ қилди

ASTANA. Kazinform – Россия томонининг ташаббуси билан Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда ҚР ТИВ маълум қилди.

Фото: ҚР ТИВ

“Вазирлар 2024 йилдаги икки томонлама ҳамкорликни сарҳисоб қилдилар, асосий эътибор давлат раҳбарларининг топшириқларини ўз вақтида амалга оширишга қаратдилар, шунингдек, бўлажак юқори даражадаги тадбирлар жадвалини кўриб чиқдилар. Томонлар Қозоғистон-Россия муносабатларининг ривожланиш динамикасини юқори баҳоладилар ва турли соҳаларда стратегик шерикликни мустаҳкамлаш режаларини муҳокама қилдилар”, – дейилади хабарда.

Шу билан бирга, халқаро кун тартиби ва кўп томонлама форматдаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.