ASTANA. Kazinform – Май ойи бошида Сербияда 17 киши ҳалок бўлган икки оммавий отишмадан сўнг, мамлакат ҳукумати узоқ йиллар давомида ҳарбий арсеналини ноқонуний сақлаган фуқаролардан қурол-яроғларни мусодара қилиш кампаниясини давом эттирмоқда. 13 500 та қурол олинди, дея хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.
Сербия президенти Александр Вучич мусодара қилинган қуроллар кўргазмасига ташриф буюрди.
Экспозицияда 13 500 турдаги ҳарбий қуроллар намойиш этилди. Улар орасида милтиқлар, пулемётлар, ракеталар ва танкга қарши гранаталар бор.
Сербияда «қурол амнистияси» 8 июнга қадар давом этади.
Шу пайтгача қуролини ихтиёрий равишда давлатга топширган барча фуқаролар жиноий жавобгарликка тортилмайди ва жазоланмайди.
Швейцариянинг Small Arms Survey илмий тадқиқот лойиҳасига кўра, 2018 йилда Сербия тинч аҳоли жон бошига ўқотар қуроллар сони бўйича дунёда Яман ва АҚШдан кейин учинчи ўринда туради.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы