Сербия Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан Астанага келди
ASTANА. Кazinform — Сербия Президенти Александр Вучич Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Қозоғистонга расмий ташриф билан келди. Сербия Президентини аэропортда ҚР Бош вазири Олжас Бектенов кутиб олди.
Александар Вучичнинг Қозоғистонга расмий ташрифи доирасида сиёсий мулоқотни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш бўйича олий даражадаги музокаралар режалаштирилган.
Сербия Болқон ярим оролидаги Қозоғистоннинг яқин ва ишончли ҳамкори ҳисобланади.
Дипломатик муносабатларнинг 30 йилида икки мамлакат ўртасида ҳурмат, ишонч ва ўзаро манфаатли шерикликка асосланган дўстона муносабатлар ўрнатилди.
Ўтган йили Қозоғистон ва Сербия ўртасидаги савдо айланмаси 7,6 фоизга ўсди ва 107 миллион доллардан ошди.
Эслатиб ўтамиз, сербиялик инвесторларга Қозоғистондаги устувор соҳалар таклиф қилинди.