Сербия Президенти Александр Вучич Астанага расмий ташриф билан келади
09:08, 25 Февраль 2026
ASTANА. Кazinform – 26-27 февраль кунлари Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Сербия Президенти Александр Вучич Астанага расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.
Давлат раҳбарлари Қозоғистон-Сербия муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қиладилар.
Сиёсий мулоқотни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий алоқалар ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.
Эслатиб ўтамиз, Қасим-Жомарт Тоқаев Эстония Президентини Мустақиллик куни билан табриклади.