Шунга кўра, сенаторлар палата мажлисида “Туркий инвестиция фондини ташкил этиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисида”ги қонунни кўриб чиқадилар. Ушбу жамғарма минтақалараро савдони кенгайтириш ва иқтисодий фаолиятни қўллаб-қувватлаш орқали ташкилотга аъзо давлатларнинг иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшишни мақсад қилган.
Бундан ташқари, келаси пайшанба куни депутатлар “Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида Томонлар давлатларининг фуқаролари тўғрисида маълумот алмашиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақида”ги қонунни кўриб чиқадилар. Мазкур Битим миграция назорати самарадорлигини ошириш ва икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Шунингдек, мажлисда қабул қилинган қонунлар Сенатнинг доимий қўмиталарига ишлаш учун топширилди.