Семей гарнизони матбуот хизматининг хабар беришича, «Ёшлик» ҳарбий лагери ҳудудида аскарлар муз лабиринтини ва эртак қаҳрамонларининг ҳайкалларини ясашган.
«Муз шаҳарчаси ҳар йили қурилади. Мақсад - болаларга байрамона кайфият бағишлаш. Бу гарнизоннинг ҳарбий қисмларининг шахсий таркиби томонидан амалга оширилди. Шаҳарчани қуришга юз куб метрдан ортиқ қор ва икки юз куб метр сув сарфланди», - дейилади хабарда.
Очилиш маросимида икки мингдан ортиқ болалар иштирок этди. Улар учун байрам дастури, иссиқ чой, исиниш жойлари тайёрланди.
Муаллиф: Талғатжан Мухаметбекули