«Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, сайловолди ташвиқоти учун ҳар бир номзодга тахминан 10 миллион тенге ажратилади. Бу маблағлар ахборот тарқатиш ва оммавий ахборот воситаларида материаллар чоп этишга сарфланади. Яъни номзод оммавий ахборот воситалари орқали ташвиқот олиб боради. Ундан ташқари, кўрсатилган суммага номзоднинг биноси ва автомобил ижараси ҳам киради», — деди Марказий сайлов комиссияси аъзоси Сабила Мустафина.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирча якуний қарор қабул қилинмаган.
«Ҳукумат ва Марказий сайлов комиссияси бу борада аниқ қарор қабул қилмаган. Юқорида қайд этилган сумма тахминан олинади», — дея мухбирнинг саволига жавоб берди МСК аъзоси.
Муаллиф: Даулет Изтилеу