«Бизни олдинда яхши жанг кутиб турибди. Головкин ажойиб ва хавфли рақиб. Лекин мен уни нокаутга учратаман, деб ўйлайман, бунга шубҳам йўқ. Мен бунга жуда иштиёқмандман. Рингга қайтадиган кунни интиқлик билан кутяпман. Мен бор кучимни ишга солиб машқ қиляпман. Ушбу жанг фақат ва фақат нокаут билан якунланади, - деди Сауль Альварес журналистларга.
Эслатиб ўтамиз, «Канело» ва Геннадий Головкин ўртасидаги илк жанг 2017 йилда бўлиб ўтган ва дуранг билан якунланганди. Реванш жанги 2018 йилда бўлиб ўтган ва унда Альварес очколар бўйича ғалаба қозонганди.