Саудия Арабистонида ҳаж зиёрати бошланди

Фото: None
JIDDA. Кazinform – Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида бугун Ҳаж зиёратини адо этиш учун миллиондан ортиқ одам йиғилди, деб хабар беради Кazinform мухбири AlJazeerа телеканалига таяниб.

2020 ва 2021 йилларда қироллик ҳукумати коронавирус пандемияси сабабли зиёратчилар сонини чеклади. Шунинг учун бу йил жуда кўп одамлар йиғилди.

Бироқ зиёратчилар сони пандемиядан олдинги даражага етмаяпти. 2019 йилда бу кўрсаткич 2,5 миллион кишини ташкил этган.

Бу йил Саудия Арабистони 1 миллион зиёратчи учун квота белгилади ва шунингдек, қатъий талаблар қўйди: зиёратчиларнинг ёши 65 дан ошмаслиги ва COVID-19 га қарши эмланганлик сертификатига эга бўлиши керак.

Макка, Мадина ва Жиддада бугун ҳаво ҳарорати 28 дан 43 даражагача иссиқ, дея хабар беради SPА Саудия матбуот агентлиги.

Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳаж вақтида ҳаво ҳароратининг юқори бўлиши сабабли қуёш нурига дучор бўлган одамлар учун 238 та ўрин тайёрлади. Бундан ташқари, Мино шаҳрида 550 ўринли 4 та шифохона, 26 та тиббиёт пункти, 175 та тез тиббий ёрдам машинаси мавжуд. Шунингдек, 300 нафардан ортиқ ногирон ва етим болалар Ҳажга келди. Улар кеча Жидда аэропортига етиб келишди. Ҳаж беш кун давом этади. Мусулмон тақвими бўйича зулҳижжа ойининг 8-12 саналари, Григориан тақвими бўйича 7-12 июл.

Муаллиф: Ақбопе Абдирасул


Сўнгги хабарлар