2026 йил 25 сентябрь – Қозоғистон Республикасида Умуммиллий мотам куни

Саудия Арабистони, Туркия ва Покистон шошилинч ҳарбий музокаралар ўтказади

ASTANA. Kazinform - Саудия Арабистони, Туркия ва Покистон Маккада имзоланган қўшма мудофаа тўғрисидаги келишув доирасида қиролликни қўллаб-қувватлаш масаласини муҳокама қилиш учун қуролли кучлар бош штаблари раҳбарларининг шошилинч учрашувини ўтказишни режалаштирди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Al Jazeera маълумотларига таяниб хабар беради.

Фото: МИД Турции

Бундай қарор уч давлат ташқи ишлар вазирларининг Нью-Йоркдаги учрашувидан сўнг қабул қилинди. Айни пайтда ҳарбий раҳбарлар музокараларининг санаси ва эҳтимолий қўллаб-қувватлаш чоралари ҳозирча аниқланмаган.

Саудия Арабистони, Туркия ва Покистон 7 августда Маккада қўшма мудофаа тўғрисидаги келишувни имзолаган эди. Ҳужжатга кўра, уч давлатдан бирига қилинган ҳужум келишувнинг барча иштирокчиларига қилинган ҳужум сифатида баҳоланади.

Август ойи охирида томонлар, шунингдек, келишув котибиятини Саудия Арабистонида ташкил этиш ва ҳарбий ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олган эди.

Янги маслаҳатлашувлар Яман атрофидаги вазият кескинлашгани ва Саудия Арабистони ҳудудига ҳужумлар содир бўлаётган бир пайтда режалаштириляпти. Al Jazeera маълумотларига кўра, бир кун аввал Саудия ҳаво мудофааси кучлари Тоиф ва Янбу шаҳарлари томон учирилган олтита баллистик ракетани ушлаб қолганини маълум қилган.