АЗEРТАЖ хабарига кўра, Ар-Риёддаги хурмо фестивалида Milaf Colaнинг расмий тақдимоти бўлиб ўтган. Ичимликни Саудия Арабистони хусусий инвестиция жамғармасининг (PIF) шоъба корхонаси Thurath Al Madina тақдим этган. Компания Milaf Colaни ички ва халқаро бозорларга чиқаришни режалаштирмоқда.
Thurath Al Madina бош директори Бандар Ал Қаҳтани келажакда хурмони жаҳон бозорида юқори унумдор маҳсулот сифатида тарғиб қилиш учун Атроф-муҳит, сув ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорлик қилиш режаларини эълон қилди.
Мамлакатда хурмо ишлаб чиқариш йилига 1,6 миллион тоннани ташкил этади. Бу ички эҳтиёжлардан кўпроқдир.
“Milaf Cola нафақат тетиклантирувчи ичимлик, балки Саудия Арабистони қишлоқ хўжалиги иқтисодиётини ривожлантиришга ва хурмони фойдали маҳсулот сифатида тарғиб этишга ҳам ҳисса қўшади, – дейилади хабарда.