Саудия Арабистони космик комиссиясининг маълум қилишича, дастур узоқ муддатли ва қисқа муддатли космик парвозлар, соғлиқни сақлаш, барқарор ривожланиш ва космик технологиялар каби соҳаларда илмий тажриба ва тадқиқотлар ўтказиш учун малакали номзодларни тайёрлашни назарда тутади.
Саудия Арабистони ҳам яқин ойларда Миллий космик стратегияни ишга туширишни режалаштирмоқда, унда мамлакатнинг космик дастурлари ва коинотдан инсониятга хизмат қилишга қаратилган ташаббуслари ёритилади.
Фото: eldiariony.com