Япониянинг шимолий қисмидаги асосий орол – Хоккайдода бўлиб ўтадиган фестивалда одатда 200 га яқин муздан ясалган ҳайкаллар намойиш этилади.
1950 йилдан бери ўтказиб келинаётган фестивал бу йил биринчи марта анча кичикроқ бўлади. Бу сафар одамлар шаҳар марказига йиғилмайди, аксинча, шаҳар атрофларида кўргазмалар ташкил этилади.
Фестивал ташкилотчилари веб-сайтга 28 февралгача ҳайкалларнинг қандай ясалганлигини кўрсатадиган фотосуратлар ва видеоларни жойлаштирадилар ва тадбир ҳақида тарихий маълумотларни тақдим этадилар.