Санжар Ташкенбай жаҳон чемпионати финалига чиқди

Фото: Фото: instagram.com/boxingkazakhstan
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик боксчи Санжар Ташкенбай Тошкентда бўлиб ўтаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалига чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик боксчи 48 килограмм вазнда Россиянинг тўрт карра чемпиони Эдмонд Худоян билан куч синашди.

Кескин беллашувда Санжар устун келди. Ҳисоб 5:0, С.Ташкенбай фойдасига.

Бугун яна тўрт нафар қозоғистонлик боксчи финалга чиқиш учун кураш олиб боради.


Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар