Натижада 130 мингга яқин уй ва корхона электрсиз қолди.
Электр узилишлари туфайли бир қатор ресторан ва дўконлар вақтинча ёпилишга мажбур бўлди. Жамоат транспортида ҳам узилишлар бўлди, баъзи бекатлар вақтинча ёпилди.
Сан-Франциско Фавқулодда вазиятлар департаменти шаҳар бўйлаб транспорт билан боғлиқ қийинчиликлар ҳақида хабар берди ва аҳолига кераксиз саёҳатлардан қочишни маслаҳат берди.
Аввалроқ Доминикан Республикасида ҳам катта электр узилиши қайд этилган эди, бу пойтахт Санто-Доминго, Пунта-Кана курорти ва бошқа минтақаларга таъсир қилгани ҳақида хабар берилган эди.