Samsung раҳбари оқланди

SEOUL. Кazinform — Душанба куни суд Samsung Electronics Со раҳбари Ли Чжэ Ённи 2015 йилда компаниянинг иккита шўъба корхонасининг қўшилиши билан боғлиқ баҳсли иш бўйича оқлади, деб хабар беради Yonhap.

Фото: Yonhap

Ли айбловларни рад этиб, бирлашиш жараёнида унинг шахсий манфаатлари ҳисобга олинмаганини айтди. У суддан ўзини оқлашни сўраган.

Аввалроқ прокурорлар Samsung Electronics Co компанияси раҳбари Ли Чже Ённи 5 йилга озодликдан маҳрум этишни талаб қилган эди.

Сеул суди Ли Чже Ённи уч йилу беш ойдан кейин оқлади.

У акциялар нархини манипуляция қилиш, ишончни суиистеъмол қилиш ва Cheil Industries Inc ва Samsung C& T Corp қўшилиши чоғида бухгалтерия фирибгарлигида айбланган.