Самолёт ҳалокатида жабрланган 9 нафар россиялик Ақтаудан Москвага жўнатилди

Фото: Фото: Маңғыстау облысы әкімдігі

ASTANA. Kazinform - Авиаҳалокатда жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун Россиядан Ақтауга табиий офатлар тиббий марказининг самолёти етиб келди, дея хабар беради Kazinform Манғистау вилояти ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.

Бугун Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг самолёти турли даражадаги тан жароҳати олган 9 нафар россиялик билан бирга Москвага жўнаб кетди.

Фото: акимат Мангистауской области

 

Фото: акимат Мангистауской области

«Барча жабрланганларга шаҳар шифохоналарида зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда», – дея таъкидлади вилоят ҳокимлиги.

Фото: акимат Мангистауской области

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ самолёт ишлаб чиқарувчи Embraer ва CENIPA (Ҳаво кемаларидаги бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва олдини олиш маркази, Бразилия) вакиллари ҳам Қозоғистонга учиб кетгани ҳақида хабар берилган.

25 декабрда Озарбайжон ҳаво йўллари авиакомпаниясининг Бокудан Грознийга учаётган самолёти Ақтау яқинида ҳалокатга учраган эди.