МДҲ Ижодий ва илмий зиёлилари форуми йиғилишларида 2024 йилда Самарқанд шаҳрига «Ҳамдўстлик Маданият пойтахти», Тошкент шаҳрига «Ҳамдўстлик Ёшлар пойтахти» мақоми берилди.
Шу билан бирга, форум доирасида «Самарқанд – Ҳамдўстлик маданият пойтахти» номли тақдимот бўлиб ўтди. Тақдимотни Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов ўтказди.
Айтиш жоизки, аслида Ўзбекистоннинг икки қўҳна шаҳарларига бундай юксак мақомнинг берилиши маданий-маърифий соҳадаги янгиланишлар, ёшларга кўрсатилаётган улкан эътиборнинг халқаро миқёсдаги ўзига хос эътирофи, дейиш мумкин.
Мазкур икки шаҳарга бундай мақом берилиши билан бирга маданий-маърифий, ижтимоий-гуманитар, ёшлар, туризм, спорт ва соғломлаштиришга доир қизиқарли тадбирлар қамрови, ҳамкорлик алоқалари янада кенгайиши табиий.