Вилоят ҳокимлигидан маълум қилишларича, Пастдарғом туманидаги «Дўслиқ» маҳалласи ҳудудида жойлашган «Қўй тепа» тепалигидан эрамиздан аввалги II-III асрларга оид ҳарбий истеҳком топилди.
Ҳозир у ерда италиялик ва самарқандлик археологлар илмий экспедиция ўтказмоқда. Илмий изланишлар давомида олимлар қалъа деворлари, катта кўза, коса, кичик ҳайкалча, муҳр каби ноёб буюмларни топдилар. Олимларнинг фикрича, бу тарихий объект ташқи душманлардан ҳимояловчи ҳарбий истеҳком бўлган.
Туман ҳокими тарихий объект топилган жойга бориб, олимлар билан учрашди.