Бугун тонгги 7:00 чамасида Ақтўбе вилояти, Айтеке би тумани, Белқопа овули яқинида Самара – Чимкент трассасида микроавтобус бузилиб тўхтаб қолган.
«Автобусда 21 нафар одам бўлган. Шундан икки нафари аёллар. Уларнинг ҳаммаси Чимкентдан йўлга чиқиб, Москвага бораётганлардир. Ҳаммаси – Ўзбекистон фуқаролари. Полиция ва фавқулодда вазиятлар департаменти ходимлари уларни Қарабутақ овулидаги кэмпингга элтиб қўйишди», - деди вилоят ПД матбуот хизмати бошлиғи Ерболат Сарқулов.
Муаллиф: Алтинай Сағиндиқова