Садир Жапаров Қозон шаҳрида ўтказиладиган “Келажак ўйинлари” мултиспорт халқаро турнирининг расмий очилиш маросимида иштирок этади.
Тадбирда турли мамлакатлардан 260 дан ортиқ жамоа ва 2000 га яқин спортчилар ҳамда комьпютер (кибер) спортчилар иштирокида 21 ноёб инновацион йўналиш бўйича жисмоний спорт, комьпютер (e-sports) спорт турлари форматидаги спорт мусобақалари мажмуаси ўтказилади.
Бир қатор хорижий давлат раҳбарлари, таниқли халқаро ва жамоат арбоблари, йирик IT-компаниялар раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.
“Тадбир доирасида Садир Жапаров ва Россия президенти Владимир Путин ҳамда Татаристон раҳбари Рустам Миннихонов ўртасида икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтади.
Учрашувлар чоғида Қирғизистон-Россия ҳамкорлигининг долзарб масалалари, жумладан, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва сармоявий соҳалардаги масалалар муҳокама қилинади”, – деди Муратбек Азимбакиев.