ASTANА. Кazinform – Руминиянинг жанубидаги Слатина шаҳридаги шаҳар қабристонида коронавирус пандемияси пайтида вафот этган ўнлаб одамларнинг жасадлари солинган сумкалар ва қолдиқлар топилди, деб хабар беради News.ro .
Полиция қолдиқларнинг келиб чиқиши ва уларнинг ўлими билан боғлиқ вазиятни аниқлаш устида тергов олиб бормоқда.
– Юзлаб одам қолдиқлари топилди. Тергов қўмитаси уларни текшириш учун мусодара қилди. Бироқ, энг ташвишли нарса шундаки, қазиш ишлари давомида ҳали тўлиқ чиримаган ва COVID-19 пандемиясидан бери сақланган жасадлар солинган сумкалар топилди, — деди Слатина мэри Марио де Меццо.
Унинг сўзларига кўра, қолдиқлар "ўзига хос тарзда" кўмилган. Бу воқеа ортида жиноий сабаб бўлиши мумкинлигини кўрсатади.
Марио де Меццо Руминия Тергов қўмитасини ишни тергов қилишда жуда сустлик қилганликда айблади. Унинг сўзларига кўра, у бу воқеа ҳақида биринчи марта 3 сентябрь куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар берган. Бироқ, ўшандан бери ишда гумондорлар аниқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, Озарбайжонда COVID-19 карантини 2027 йил январгача узайтирилди.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.