ROTTERDAM. Kazinform – Нидерландия божхона хизмати қироллик тарихидаги энг йирик гиёҳванд моддалар мусодара қилингани ҳақида хабар берди. Банан солинган идишда кокаин топилган, дея хабар беради Kazinform Еuronewsга таяниб.
Нидерландия божхоначилари Роттердам портида саккиз тоннадан ортиқ кокаин топди. Бу 13 июлда содир бўлди, бироқ бу хабар энди эълон қилинди.
Давлат прокуратураси маълумотларига кўра, бу қироллик тарихидаги энг йирик гиёҳванд моддалар мусодараси ҳисобланади.
Банан солинган идишдан топилган кокаиннинг нархи 600 миллион еврога баҳоланяпти. Юк Эквадордан Панама орқали Роттердамга етиб келган.
Сўнгги йилларда Эквадор Европа ва АҚШга кокаиннинг асосий экспортчиларидан бирига айланди. Кузда Голландия божхона бошқармаси божхона келишувини муҳокама қилиш учун Эквадорга делегация юборади.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы