Россиянинг Су-35 самолётлари Қозоғистон Президенти билан Москвагача ёнма-ён учди
ASTANА. Кazinform — Давлат чегарасини кесиб ўтган пайтдан бошлаб Москва аэропортига қўнгунга қадар Россия Мудофаа вазирлигининг Су-35 самолётлари Қозоғистон Президенти билан Россия ҳаво ҳудудида ёнма-ён учди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент 11-12 ноябрь кунлари Россия Федерациясига давлат ташрифи билан бориши ҳақида хабар берган эдик.
Давлат раҳбари Президент Владимир Путин билан музокаралар олиб боради.
Шунингдек, у Орал шаҳрида бўлиб ўтадиган ХХI Қозоғистон-Россия ҳудудлараро ҳамкорлик форумининг ялпи мажлисида видеоалоқа орқали иштирок этади.
Ташриф доирасида бир қатор муҳим икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг "Российская газета" нашрида "Абадий дўстлик – халқларимиз учун йўлчи юлдуз" номли мақоласи чоп этилган эди.