— Биз айнан шу ёндашувни жорий этишни режалаштирмоқдамиз. Москва янги тизимдан фойдаланиш учун катта синов майдонига айланди ва катта тажриба орттирди, — дейилади Медведев интервьюсида.
"Амина" хизмати Россияга ишлаш учун келаётган визасиз мамлакатлар фуқароларини рақамли мониторинг қилиш ва миграцияни рўйхатдан ўтказиш учун ишлатилади. Тажриба доирасида тизим мигрантнинг рақамли профилини яратади, геолокация маълумотларини Ички ишлар вазирлигига юборади, яшаш жойи ҳақида масофадан хабар бериш имконини беради ва ҳақиқий жойлашувнинг эълон қилинган манзилга мос келишини автоматик равишда текширади.
Медведевнинг сўзларига кўра, келажакда Россиядаги бутун миграцияни рўйхатдан ўтказиш тизими электрон форматга ўтиши мумкин. Бироқ, у ҳозирда барча ҳудудларда ҳам кенг полосали интернет ва мобил алоқа каби зарур техник имкониятлар мавжуд эмаслигини таъкидлади.
Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари рақамли тизимдан фойдаланиш билан боғлиқ хавфларни ҳам ҳисобга олиш зарурлигини айтди. Хусусан, унинг сўзларига кўра, тизим зарарли дастурлардан ҳимояланганлигига ишонч ҳосил қилиш керак.
Эслатиб ўтамиз, Россия меҳнат мигрантлари учун тиббий кўрик муддатини 30 кунгача қисқартирди.