«Россия Паралимпия қўмитаси ва Беларусь Миллий Паралимпия қўмитаси Пекиндаги Қишки ўйинларда нейтрал мақомда ва қуйидаги шартларда иштирок этади: барча спортчилар ХПҚ байроғи остида иштирок этадилар. Улар учун ХПҚ мадҳияси қўшилади. Спортчилар Паралимпия медаллари ҳисобига киритилмайди», - деди ХПҚ раҳбари Эндрю Парсонс матбуот анжуманида.
ХПҚ, шунингдек, навбатдан ташқари Бош Ассамблеяда Россия ва Беларусь Паралимпия қўмиталари аъзолиги тўғрисида қарор қабул қилади.
Паралимпия ўйинлари Пекинда 4 март куни бошланади ва 10 кун давом этади. Биатлон, тоғ чанғиси, арава-кёрлинг, чанғи, сноуборд ва следж- хоккейи бўйича 78 та медаллар жамланмаси кураш олиб борилади.