«Россиядан келганларга алоҳида шароит яратилмайди. Бу маълум бир ҳолат. Ҳозирда Қозоғистонда Россиядан келган 353 минг киши мавжуд. Улардан атиги 7 минг нафари Қозоғистонга ишлаш учун келган. Шунинг учун россияликларнинг келиши меҳнат бозорига таъсир қилмайди. Хусусан, россияликларнинг ишга жойлашиши учун шароит яратилмайди», — деди О. Ордабаев Марказий коммуникациялар хизматида.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов