«Айиқ 13 кишилик сайёҳлар гуруҳига ҳужум қилди. Натижада, икки киши жароҳат олди, улардан бири - 16 ёшли бола», - деди Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маҳаллий бўлими.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, ҳозирда сайёҳлар йўналишдан эвакуация қилинмоқда.
Красноярск ўлкаси ва Хакасия тергов қўмитаси ҳайвоннинг одамларга ҳужуми бўйича тергов бошлади.
Воқеа жойига тергов гуруҳи етиб келди.
«Ергаки» боғи Красноярск ўлкасининг жанубида жойлашган. Унинг майдони 342 минг гектарни ташкил этади.