Кубринск қишлоғидаги петарда ишлаб чиқарувчи корхонада ёнғин чиққан. Фавқулодда ҳодиса оқибатида яқин атрофдаги тўққизта кўп қаватли турар жой биносига зарар етган.
Тезкор хизмат вакилларининг агентликка маълум қилишича, асосан биноларнинг ойнаси синган, яна бир уйнинг томи шикастланган.
ТАСС маълумотига кўра, бундан аввал корхонада электр симлари билан боғлиқ қонунбузилиш ҳолати аниқланган. Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ярославль вилояти бўйича бош бошқармаси ишлаб чиқариш корхонасини сўнгги марта 2024 йил 26 ноябрда текширган. Ўша вақтда инспектор изоляция қатлами шикастланган электр симлари бўйича огоҳлантириш берган эди.
Корхона жиддий хавф тоифасига киради. Россия қонунчилигига кўра, бундай объектларда режали текширувлар уч йилда бир мартадан кўп ўтказилиши мумкин эмас.
Ишлаб чиқариш корхонасига эгалик қилувчи компания 2025 йилда Минеральные Воды шаҳрида рўйхатдан ўтган. Очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, унинг асосий фаолият тури — саноат кимёвий моддаларини улгуржи савдода сотиш.