«Бир киши болалар боғчасига кириб, тарбиячи ва икки болани отиб ўлдирди», — дейилади хабарда.
Кейин жиноятчи ўз жонига қасд қилган.
Манбага кўра, отишмага маиший низо сабаб бўлиши мумкин. Отишма болалар дам олаётган вақтда содир бўлган.
Бундан ташқари боғчанинг бир ходими отиб кетилган. Вилоят Соғлиқни сақлаш вазирлиги жабрланувчига тиббий ёрдам кўрсатилаётганини тасдиқлади.
«Дастлабки маълумотларга кўра, 2016 ва 2017 йилларда туғилган икки бола ва бир тарбиячи ҳалок бўлган», — деб ёзди ушбу ҳудуддан сайланган Давлат думасининг депутати Сергей Морозов Telegram.