Хабарларга кўра, беморнинг касаллиги енгил кечмоқда, ҳаёти хавф остида эмас.
«Бемор изоляция қилинган ва касалхонада даволанмоқда», — дейилади хабарда.
Бемор билан алоқада бўлганлар доираси чекланган, сабаби у квартирада ёлғиз яшаган.
«Алоқада бўлган барча шахслар ўз вақтида аниқланиб, шифокорлар назоратига олинди. Агар ташхис тасдиқланса, уларга барча зарур тиббий ёрдам кўрсатилади... Вазият «Роспотребнадзор»нинг қаттиқ назорати остида», — дейилади хабарда.
Маймун чечаги касаллиги «Вектор» маркази тест тизимлари орқали аниқланган.