Тергов қўмитаси воқеани шундай изоҳлаган.
«Қўшниларнинг баланд овозидан норози бўлган одам дарвоза ортидан уларга граната ташлаган», - дейди терговчилар.
Вилоят губернатори Владимир Владимиров ўзининг Instagram саҳифасида гумондор маст бўлганини маълум қилди.
Ҳозирда унга нисбатан бир неча кишини ўлдиришга уриниш моддаси билан жиноий иш қўзғатилди.